Умумий мукофот фонди
119 000 000 UZS

7та тоифа
21та ютуқли ўрин

Танловда қатнашиш бепул

Талабномани 20-майгача юборинг

Мукофот
Ўзбекистон Республикаси
ва хорижий мамлакатларда
яшовчи Ўзбекистон
фуқаролари орасидаги
интерьер дизайнерлар
ва меъморларнинг ноёб
асарларини баҳолашга йўналтирилган.

Me’mor//2019 мукофотига меъморчилик лойиҳаларининг очиқ кўрик танлови

Танлов мақсади

меъморларнинг муваффақиятли меъморчилик лойиҳаларини яратиш бўйича фаолиятини рағбатлантириш;

жамиятда меъмор касби мақомини ошириш;

замонавий қурилиш материалларидан фойдаланган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва республикадан ташқарида ўзбек меъморларининг замонавий ва истиқболли дизайнерлик ечимларини амалга оширишга ёрдам бериш;

Ўзбекистон Республикасида, шу жумладан, чет эл муаллифлари томонидан, шунингдек республикадан ташқарида (республика фуқаролари томонидан) 2014 йилнинг 1 январидан 2019 йилнинг 1 январигача бўлган даврда яратилган машҳур меъморчилик лойиҳаларини қайд этиш.

Танловда иштирок этишга қуйидагилар таклиф этиладилар

Меъморлар, меъморчилик бюролари, студиялар ва устахоналар, архитектура ва шаҳарсозлик органлари, архитектура- шаҳарсозлик хужжатларни ишлаб чиқиш учун лицензияга эга мутахассислар ва ёш мутахассислар, интерьерларга оид лойиҳалар йўналишида эса хусусий тадбиркорлар ҳам таклиф этиладилар.

Ташкилий қўмита

Knauf
ADP
O'zbekiston me'morlar uyushmasi

Танлов “КНАУФ ГИПС БУХОРО” ХК МЧЖ томонидан “ADP” МЧЖ билан ҳамкорликда ва Ўзбекистон меъморлар уюшмаси кўмагида ташкил этилди.

Танлов тоифалари

Жамоат бино ва иншоотлари. Қурилиш ёки лойиҳа;

Уй-жой мажмуалари. Хусусий меъморчилик. Қурилиш ёки лойиҳа;

Жамоатчилик майдонини ободонлаштириш. Қурилиш ёки лойиҳа;

Энг яхши уй-жой интерьери;

Энг яхши тижорат ёки жамоатчлик интерьери;

Ўзбекистон Республикасида энг яхши қурилган хорижий бюро;

Ўзбекистон Республикасидан ташқарида маҳаллий муаллифнинг энг яхши лойиҳаси ёки қурилиши.

Мукофот фонди:

1-ўрин — 8 000 000 сўм

2-ўрин — 5 500 000 сўм

3-ўрин — 3 500 000 сўм

Concierge Travel