Умумий мукофот фонди
119 000 000 UZS

7та тоифа
21та ютуқли ўрин

Танловда қатнашиш бепул

Талабномани 20-майгача юборинг

Мукофот
Ўзбекистон Республикаси
ва хорижий мамлакатларда
яшовчи Ўзбекистон
фуқаролари орасидаги
интерьер дизайнерлар
ва меъморларнинг ноёб
асарларини баҳолашга йўналтирилган.

Шахсий маълумотларни қайта ишлаш сиёсати борасида

  1. Умумий қоидалар
    Мазкур Шахсий маълумотларни ишлаш сиёсати шахсий маълумотларни ишлаш ва «КНАУФ ГИПС БУХАРА» МЧЖ (кейинги ўринларда – Оператор) шахсий маълумотларининг хавфсизлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни кўриш тартибини белгилайди.
    1. Оператор шахсий маълумотларни ишлашда инсоннинг ва фуқаронинг ҳуқуқларига ва эркинликларига риоя қилиш, жумладан, шахсий ҳаётнинг, шахсий ва оилавий сирнинг дахлсизлиги ҳуқуқини муҳофаза қилишни ўз фаолиятини амалга оширишда ўз олдига қўйган муҳим мақсади ва шарти деб белгилайди.
    2. Операторнинг мазкур Шахсий маълумотларни ишлаш сиёсати (кейинги ўринларда – Сиёсат) Оператор https://www.memorawards.uz веб-сайтининг барча зиёратчилари ҳақида олиши мумкин бўлган барча ахборотга қўлланади.
  2. Сиёсатда фойдаланилган асосий тушунчалар
    1. Шахсий маълумотларни автоматлаштирилган тарзда қайта ишлаш – ҳисоблаш техникаси воситалари ёрдамида шахсий маълумотларни қайта ишлаш;
    2. Шахсий маълумотларни блокировка қилиш – шахсий маълумотларни ишлашни вақтинчалик тўхтатиш (шахсий маълумотларга ойдинлик киритиш учун маълумотларни ишлаш зарур бўлган вазиятлардан ташқари);
    3. Веб-сайт – https://www.memorawards.uz тармоқ манзили бўйича интернет тармоғида фойдаланилишини таъминловчи маълумотлар базаси ва ЭҲМ учун дастурлар, ҳамда график ва ахборот материаллари йиғиндиси;
    4. Шахсий маълумотларнинг ахборот тизими — маълумотлар базасида сақланган шахсий маълумотлар ва уларнинг ишланилишини таъминловчи ахборот технологиялари ва техник воситалар йиғиндиси;
    5. Шахсий маълумотларни деперсонализация қилиш — натижасида қўшимча ахборотдан фойдаланмасдан туриб шахсий маълумотларнинг маълум Фойдаланувчига ёки шахсий маълумотнинг бошқа субъектга тегишли эканлигини аниқлай олмаслик билан боғлиқ ҳаракатлар;
    6. Шахсий маълумотларни ишлаш – автоматлаштириш воситаларидан фойдаланган ҳолда ёки бундай воситалардан фойдаланмасдан туриб шахсий маълумотлар билан бажариладиган ҳар қандай ҳаракат (операция) ёки ҳаракатлар (операциялар) йиғиндиси, жумладан, шахсий маълумотлани йиғиш, қайд қилиш, тизимлаштириш, тўплаш, сақлаш, ойдинлик киритиш (янгилаш, ўзгартириш), чиқариш, фойдаланиш, узатиш (тарқатиш, тақдим этиш, кириш), деперсонализация қилиш, блокировка қилиш, ўчириб ташлаш;
    7. Оператор – шахсий маълумотларни ишлашни ташкил этувчи ва (ёки) амалга оширувчи, ҳамда шахсий маълумотларни ишлашнинг мақсадини, ишланилиши лозим бўлган шахсий маълумотларнинг таркибини белгиловчи, шахсий маълумотлар билан ҳаракатлар (операциялар) амалга оширувчи давлат органи, муниципал идора, мустақил равишда ёки бошқа шахслар билан ҳамкорликда иш олиб борувчи юридик ёки жисмоний шахслар;
    8. Шахсий маълумотлар – https://www.memorawards.uz веб-сайтининг маълум ёки аниқланувчи Фойдаланувчиси билан бевосита ёки билвосита боғлиқ бўлган ҳар қандай ахборот;
    9. Фойдаланувчи – https://www.memorawards.uz веб-сайтининг ҳар қандай зиёратчиси;
    10. Шахсий маълумотларни тақдим этиш – маълум шахсга ёки маълум шахсларга шахсий маълумотларни ошкор этишга йўналтирилган ҳаракатлар;
    11. Шахсий маълумотларни тарқатиш – номаълум шахсларга шахсий маълумотларни ошкор этишга йўналтирилган (шахсий маълумотларни узатиш) ёки чегараланмаган шахслар қаторини шахсий маълумотлар билан таништиришга йўналтирилган ҳар қандай ҳаракатлар, жумладан, оммавий ахборот воситаларида шахсий маълумотларни эълон қилиш, ахборот-телекоммуникация тармоқларида жойлаштириш ёки бошқа бирон-бир усул билан шахсий маълумотларга киришни тақдим этиш;
    12. Шахсий маълумотларни трансчегаравий узатиш – шахсий маълумотларни хорижий давлат ҳудудига, хорижий давлат органига, хорижий жисмоний ёки хорижий юридик шахсларга узатиш;
    13. Шахсий маълумотларни йўқ қилиш – шахсий маълумотларни ахборот тизимида уларнинг таркибини кейинчалик қайта тиклаш имконияти бўлмаган ҳолда қайтариб олинмайдиган шаклда ўчириб ташлаш билан боғлиқ ҳар қандай ҳаракатлар ва (ёки) натижасида шахсий маълумотларнинг моддий ташувчиларининг йўқ қилиниши билан боғлиқ ҳаракатлар.
  3. Оператор Фойдаланувчининг қуйидаги шахсий маълумотларини ишлаши мумкин
    1. Фамилияси, исми, отасининг исми;
    2. Электрон манзили;
    3. Телефон рақамлари;
    4. Таълими, касби, мутахассислиги ва малакаси тўғрисидаги маълумотлар, таълим тўғрисидаги ҳужжатларнинг реквизитлари;
    5. Шунингдек сайтда Интернет-статистика сервислари (Яндекс Метрика ва Гугл Аналитика ва бошқалар) ёрдамида зиёратчилар ҳақида деперсонализация қилинган маълумотларни йиғиш ва ишлаш амалга ошади (жумладан, «cookie» файллари).
    6. Сиёсат матнида юқорида санаб ўтилган маълумотлар кейинги ўринларда Шахсий маълумотлар умумий тушунчаси остида бирлаштирилган.
  4. Шахсий маълумотларни ишлаш мақсади
    1. Фойдаланувчининг шахсий маълумотларини ишлаш мақсади — Фойдаланувчига веб-сайтдаги сервислардан, ахборотлардан ва/ёки материаллардан фойдаланиш ҳуқуқини тақдим этиш.
  5. Шахсий маълумотларни қайта ишлашнинг ҳуқуқий асосланиши.
    1. Оператор Фойдаланувчининг шахсий маълумотларини фақатгина ушбу маълумотлар https://www.memorawards.uz сайтида жойлаштирилган махсус шаклларнинг Фойдаланувчи томонидан мустақил равишда тўлдирилиши ва/ёки жўнатилиши ҳолатида ишланади. Тегишли шаклларни тўлдириш ва/ёки Операторга шахсий маълумотларни жўнатиш орқали Фойдаланувчи мазкур Сиёсатга ўзининг розилигини билдиради.
    2. Оператор Фойдаланувчи тўғрисидаги деперсонализация қилинган маълумотларни унинг браузеридаги созлаш хизматида рухсат берилган тақдирдагина ишлайди («cookie» файлларини сақлаш ва JavaScript технологиясидан фойдаланиш хизмати ёқилган тақдирда).
  6. Шахсий маълумотларни йиғиш, сақлаш, узатиш ва бошқа турдаги ишлаш тартиби.
    1. Оператор томонидан ишланадиган шахсий маълумотларнинг хавфсизлиги шахсий маълумотларни муҳофаза қилиш соҳасидаги амалдаги қонунчилик талабларини тўлиқ ҳажмда бажариш мақсадида ҳуқуқий, ташкилий ва техник чораларнинг амалга оширилиши йўли билан таъминланади.
    2. Оператор шахсий маълумотларнинг бутлигини таъминлайди ва ваколатга эга бўлмаган шахсларнинг шахсий маълумотлардан фойдалана олмаслиги учун барча керакли чора-тадбирларни кўради.
    3. Фойдаланувчининг шахсий маълумотлари ҳеч қачон, ҳеч қандай шартлар остида учинчи шахсларга тақдим этилмайди, амалдаги қонунчиликнинг бажарилиши билан боғлиқ бўлган ҳолатлар бундан мустасно.
    4. Шахсий маълумотларнинг ноаниқлиги ҳолатида Фойдаланувчи Операторга «Шахсий маълумотларни актуаллаштириш» белгиси қўйилган https://www.memorawards.uz/uz/contacts шаклини юбориш орқали уларни мустақил равишда актуаллаштириши мумкин.
    5. Шахсий маълумотларни ишлаш муддати чегараланмагандир. Фойдаланувчи ўзи хоҳлаган вақтда Операторга https://www.memorawards.uz/uz/contacts сайтидаги «Шахсий маълумотларни ишлашга доир рухсатни бекор қилиш» белгиси қўйилган шаклни юбориш орқали шахсий маълумотларни ишлашга доир рухсатни бекор қилиши мумкин.
  7. Якуний қоидалар.
    1. Операторга https://www.memorawards.uz/uz/contacts шакли ёрдамида мурожаат қилиб, шахсий маълумотларнинг ишланиши билан боғлиқ қизиқтираётган масалалар бўйича барча изоҳларни олиши мумкин.
    2. Мазкур ҳужжатда Оператор томонидан шахсий маълумотларни ишлаш сиёсатидаги барча ўзгаришлар акс эттирилади. Сиёсат муддатсиз бўлиб, янги таҳрири билан алмаштирилгунга қадар кучга эгадир.
    3. Сиёсатнинг актуал шакли Интернет тармоғида https://www.memorawards.uz/uz/confidentiality манзилида эркин фойдаланиш учун жойлаштирилган.
  8. Cookie файлларидан фойдаланиш сиёсати

    1. www.memorawards.uz интернет-сайти контентининг тақдим этилиши муносабати билан cookies қўлланилиши мумкин, яъни фойдаланувчининг мосламасидаги серверларда сақланадиган ахборот, бу ахборот ҳар уланган пайтда ўқилиши мумкин. Бундан ташқари cookiesга ўхшаган бошқа технологиялар ва функциялардан фойдаланилиши мумкин.
    2. Сookies файллари электрон маълумотлар, хусусан матн файллари бўлиб, фойдаланувчининг охирги мосламасида сақланади. Cookie одатда сайтнинг номи, уларнинг охирги мосламада сақлаш вақти ва уникал рақамдан таркиб топади.
    3. Сookies файллари интернет-сайт саҳифаларининг таркибини фойдаланувчининг истакларига мувофиқ созлаш ва веб-сайтдан самарали фойдаланиш учун қўлланилади. Хусусан, ушбу файллар сайт фойдаланувчисининг мосламасини идентификация қилинишига ва индивидуал эҳтиёжларни ҳисобга олган ҳолда веб-саҳифани тўғри акс эттиришга ёрдам беради: фойдаланувчилар веб-сайтдан қандай фойдаланаётганликларини англаш мақсадида статистикани яратиш, бу ўз навбатида уларнинг тузилмасини ва таркибини яхшилаш имкониятини беради; сайт фойдаланувчисининг сессиясини қўллаб-қувватлаш (авторизациядан кейин), шу туфайли фойдаланувчи сайтнинг ҳар бир саҳифасида логинни ва паролни киритишга мажбур бўлмайди;
    4. www.memorawards.uz интернет-сайти сервиси доирасида биз қуйидаги cookies файллари турларидан фойдаланишимиз мумкин: «керакли» cookies файллари, интернет-портал доирасида рухсат берилган хизматлардан фойдаланиш имкониятини беради;
    5. идентификацион cookies файллари, сервис доирасида аутентификацияни талаб қиладиган хизматлар учун фойдаланилади;
    6. веб-сайтдан фойдаланиш тўғрисидаги ахборотни йиғиш учун cookie-файллари.
    7. «функционал» cookies файллари, фойдаланувчи томонидан танланган фойдаланувчи интерфейси параметрларини ва созламаларини «эслаб қолиш» имкониятини тақдим этувчи, масалан, фойдаланувчи томонидан танланган тил ёки минтақа бўлимида, кейин эса, шрифт ўлчови, сайтнинг ташқи кўриниши ва ҳ.
    8. Кўп ҳолатларда веб-саҳифаларни кўриш учун мўлжалланган дастур таъминоти (браузерлар) фойдаланувчининг охирги мосламасида cookies файлларини рухсатсиз сақлашга йўл қўяди. Сервис фойдаланувчилари хоҳлаган вақтларида cookies файллари билан боғлиқ созламаларга ўзгартириш киритишлари мумкин. Ушбу созламалар шундай ўзгартирилиши мумкинки, сизнинг браузерингиздаги созламаларда cookies файлларига автоматик тарзда хизмат кўрсатилиши блокировка қилиниши ёки сайт фойдаланувчисининг мосламасига ҳар сафар кирилганида улар тўғрисида хабар берилиши мумкин. Сookies файлларига хизмат кўрсатиш имкониятлари ва усуллари тўғрисидаги батафсил маълумот дастур таъминотининг (браузернинг) созламаларида мавжуд. Агар cookies созламалари ўзгартирилмаса, унда улар фойдаланувчининг охирги мосламасида жойлаштирилади ва шу тариқа биз фойдаланувчининг мосламасида ахборот сақлаймиз ва ушбу ахборотдан фойдаланиш имкониятини қўлга киритамиз.
    9. Сookiesдан фойдаланишни ўчириб қўйиш веб-сайтимиз доирасидаги баъзи хизматлардан фойдаланилишида қийинчиликларга олиб келиши мумкин, хусусан, тизимга киришни талаб қиладиган хизматларда. Сookies файлларини ўчириб қўйиш www.memorawards.uz веб-сайтидаги контетни ўқиш ёки кўриш имкониятини чегаралаб қўймади, авторизация талаб қиладиган контент бундан мустасно.
    10. Сookies файллари www.memorawards.uz интернет-сайти сервиси фойдаланувчисининг охирги мосламасида жойлаштирилиш мумкин, кейин эса сайтлар билан ҳамкорлик қиладиган реклама берувчилар, тадқиқот компаниялари ва мультимедиа иловалари провайдерлари томонидан фойдаланилиши мумкин.