Умумий мукофот фонди
119 000 000 UZS

7та тоифа
21та ютуқли ўрин

Танловда қатнашиш бепул

Талабномани 20-майгача юборинг

Мукофот
Ўзбекистон Республикаси
ва хорижий мамлакатларда
яшовчи Ўзбекистон
фуқаролари орасидаги
интерьер дизайнерлар
ва меъморларнинг ноёб
асарларини баҳолашга йўналтирилган.

Номзод

Tim's Coffee

Тавсиф

Иморат

Функционал дастур: Қаҳвахона

Манзил: Тошкент шаҳри, Т. Шевченко кўчаси, 40

Умумий майдони: 183 м2

Қаватлар сони: 1

Участка майдони: 183 м2

Муаллиф архитекторлар / интерьер дизайнерлари жамоаси: АДС студияси

Лойиҳалаштириш муддати: 1 ой

Амалга ошириш муддати: 4 ой

Лойиҳа қандай ҳолатларда юзага келди, буюртмачи томонидан қандай вазифалар қўйилди, улар қандай ҳал этилди: Лойиҳа вазифаси - брендбук ҳамда жойнинг умумий концепциясига мувофиқ лофт услубида ўзига хос интерьер яратишдан иборат. Асосий бренд ранги - қизил. Асосий маҳсулот - қаҳва, аъло қаҳва. Вазифа ечими учун дағал, қаттиқ материаллардан фойдаланилди - бетон, металл, ёғоч, қизил акцентлар - рамзий белгилар, эшиклар.

Объект контексти (табиий муҳит ёки шаҳарда / қишлоқда қурилиш тавсифи, участка катталиги, нималарга чегарадошлиги): Қаҳвахона шаҳар марказида, бошқа қаҳвахоналарга ёнма-ён жойлашган, бироқ бошқалардан сезиларли даражада фарқ қилиб, эътиборни ўзига жалб этади.

Фойдаланилган материал ва технологиялар: Безаш материаллари - бетон тусида манзарали сувоқ, эскирган, бўялган ёғоч тахталар, айрим жойларда мавжуд ғиштлар қолдирилди ва устидан тўқ кулранг ва қизил рангга бўялди. Полда - ламинат, шифтда - ўрнатилган светилникли металл тўр, столлар остида - якка тартибда ёритиш тизими. Кираверишда ёғоч тахталардан бажарилган кенг шифт панели мавжуд. Ёруғлик, манзарали акцентлар кўп. Мебель табиий ёғоч ва металлдан ишлаб чиқарилган. Гуллар учун бетонли кашполар ва интерьерга контраст, ҳаёт, ранг бахш этувчи кўплаб ўсимликлар мавжуд.