Умумий мукофот фонди
119 000 000 UZS

7та тоифа
21та ютуқли ўрин

Танловда қатнашиш бепул

Талабномани 20-майгача юборинг

Мукофот
Ўзбекистон Республикаси
ва хорижий мамлакатларда
яшовчи Ўзбекистон
фуқаролари орасидаги
интерьер дизайнерлар
ва меъморларнинг ноёб
асарларини баҳолашга йўналтирилган.

Номзод

D3

Тавсиф

Иморат

Функционал дастур: Ёш оила учун квартира

Манзил: Юнусобод тумани Ц-5 даҳаси, Дўстлар МБ УЖМ.

Умумий майдони: 136 кв метров

Қаватлар сони: Бир қаватли квартира

Муаллиф архитекторлар / интерьер дизайнерлари жамоаси: LASPHERA дизайн бюроси

Муҳандислар, қурувчилар, маслаҳатчилар: LASPHERA дизайн бюроси

Лойиҳалаштириш муддати: 20 кун

Амалга ошириш муддати: 6 ой

Лойиҳа қандай ҳолатларда юзага келди, буюртмачи томонидан қандай вазифалар қўйилди, улар қандай ҳал этилди: Мижознинг талаби квартира шинам, долзарб ва Дўстлар УЖМ меъморчилигининг дадил ечимига мувофиқ келишидан иборат бўлди.

Объект контексти (табиий муҳит ёки шаҳарда / қишлоқда қурилиш тавсифи, участка катталиги, нималарга чегарадошлиги): Квартира Тошкент шаҳри марказида, Дўстлар УЖМнинг 8-қаватида жойлашган. Лаунж зоналар, спорт майдончаси, болалар майдончаси ва кичик кинотеатр жойлашган тўлиқ фойдаланиладиган том қисми ушбу уй-жой мажмуасининг ажойиб хислати ҳисобланади.

Фойдаланилган материал ва технологиялар: Тўлиқ лойиҳа ягона услубда бажарилган бўлиб, дағал бетон ва бетонли фактуралар мавзуси катта ёғоч массивлар билан аралашгани дўстона муҳит ва шинамлик уйғунлигини яратади. Квартиранинг иситиш тизими масаласи иссиқ пол ва пол ичидаги конвекторлар ҳисобига ҳал этилди.