Умумий мукофот фонди
119 000 000 UZS

7та тоифа
21та ютуқли ўрин

Танловда қатнашиш бепул

Талабномани 20-майгача юборинг

Мукофот
Ўзбекистон Республикаси
ва хорижий мамлакатларда
яшовчи Ўзбекистон
фуқаролари орасидаги
интерьер дизайнерлар
ва меъморларнинг ноёб
асарларини баҳолашга йўналтирилган.

Номзод

Fishville ресторани

Тавсиф

Лойиҳа

Функционал дастур: Умумий овқатланиш корхонаси

Манзил: Наманган вилояти, Учқўрғон тумани, Учқўрғон шаҳри.

Умумий майдони: 600 кв/м

Қаватлар сони: 2

Участка майдони: 12 000 кв/м

Муаллиф архитекторлар / интерьер дизайнерлари жамоаси: Дизайнер Сайидов Бехзод, архитектор Сайидова Наргиза

Буюртмачи: Азиз Даминов: Fishville

Муҳандислар, қурувчилар, маслаҳатчилар: "Xalq me'mori S.R. Odilovning ijodiy ustaxonasi" жамоаси, ЛБА: Мухаммадхонов Мухриддин. ЛБМ: Пўлатов Дилшод. Жамоа раҳбари: Маматуханов Фарход

Лойиҳалаштириш муддати: 52 иш куни

Амалга ошириш муддати: 124 иш куни

Лойиҳа қандай ҳолатларда юзага келди, буюртмачи томонидан қандай вазифалар қўйилди, улар қандай ҳал этилди: Биз ушбу лойиҳага Corporate Hub маслаҳатчилар жамоаси ёрдамида эга бўлдик. Биз ушбу жамоа билан бир неча лойиҳаларни муваффақиятли равишда ишлаб чиққанлигимиз муносабати билан улар мазкур вазифани ҳам бизга ишониб топширди. Вазифа аниқ ва қисқа, яъни балиқдан тайёрланган барбекю шинавандалари учун ресторан барпо этиш эди. Ушбу мавзу денгизга оид бўлганлиги учун биз денгиз контейнерларидан фойдаланишга, янада қизиқарли муҳит яратиш учун эса контейнерларга ёғочли бруслардан ишланган пешайвон қўшишга қарор қилдик.

Объект контексти (табиий муҳит ёки шаҳарда / қишлоқда қурилиш тавсифи, участка катталиги, нималарга чегарадошлиги): Объект очиқ табиий муҳитда, иккита кичик дарё ўртасида жойлашган.

Фойдаланилган материал ва технологиялар: Металл денгиз контейнерлари, таянч учун ёғоч билан қопланган пўлат қувурлар, ёғоч брус, ДПК, профнастил, ёввойи тошлар, IMZO дан алюминий профиллар, KNAUF гипсокартонлари.