Умумий мукофот фонди
119 000 000 UZS

7та тоифа
21та ютуқли ўрин

Танловда қатнашиш бепул

Талабномани 20-майгача юборинг

Мукофот
Ўзбекистон Республикаси
ва хорижий мамлакатларда
яшовчи Ўзбекистон
фуқаролари орасидаги
интерьер дизайнерлар
ва меъморларнинг ноёб
асарларини баҳолашга йўналтирилган.

Номзод

BAMIYAN маданият маркази

Тавсиф

Лойиҳа

Функционал дастур: Маданият маркази

Манзил: UNESCO Kabul Office H/No. KB-647, Jami Watt, PD-10 Shahr-e-Naw, Kabul, Afghanistan

Умумий майдони: 2159 м²

Қаватлар сони: 2

Участка майдони: 3.8 Га

Муаллиф архитекторлар / интерьер дизайнерлари жамоаси: Мусаков Ф.Д, Тухтаев У.И, Тургунбаев И, Шомагруфов Ш, Зубов Д

Буюртмачи: UIA Paolo Fontani - Director and Representative UNESCO Office in Afghanistan. H.E. Dr. Sayed Makhdoom Raheen - Minister, Ministry of Information and Culture of Afghanistan The Republic of Korea, Minis

Муҳандислар, қурувчилар, маслаҳатчилар: Мусаков Ф.Д, Тухтаев У.И

Лойиҳалаштириш муддати: 15.11.2014 - 22.01.2015

Лойиҳа қандай ҳолатларда юзага келди, буюртмачи томонидан қандай вазифалар қўйилди, улар қандай ҳал этилди: Бамиан маданият маркази асосий эътиборини Афғонистонда муроса ва тинчлик ўрнатишни илгари суриш усули сифатида этник гуруҳларнинг маданий онгини оширишга жамлайди. Афғонистоннинг урбанизация жараёлари деярли таъсир этмаган қадимий тарихига оид маданий тўсиқларни камайтиришга ва Афғонистоннинг миллий ўзига хослиги асоси сифатида маданиятни таъминлашга хизмат қилади. Марказ нафақат унификация объекти сифатида, балки ғоялар алмашинуви ҳамда келажакда маданий ҳамжамиятни бойитиш майдони сифатида ҳам афғон маданиятини ўрганади ва тақдим этади.

Объект контексти (табиий муҳит ёки шаҳарда / қишлоқда қурилиш тавсифи, участка катталиги, нималарга чегарадошлиги): Маданият маркази участкаси Chawni Hill яссилигида Афғонистон Миллий Полицияси, Телевидение станцияси ва Маданий мерос департаментига ёнма-ён жойлашган. Участканинг майдони қарийб 26 000 м2 ни ташкил этади. Бинолар мажмуаси барпо этиладиган майдон баландлик ва пастликларга эга бўлиб, фарқи тахминан 10 метрни ташкил этади. Участканинг шимолий ва ғарбий томонида қоялар ва Будда тахмонларининг кенг манзараси очилиб, бу жойлар Бамиан водийси аҳолиси ва сайёҳлар учун муҳим аҳамиятга эга. Унинг шимолий ва ғарбий чегараси тоғ этагидаги чегара сифатида Foladi дарёси бўйлаб белгиланади. Участканинг шарқий ва жанубий қисми жанубий томондаги асосий кириш йўлидан Муниципалитетнинг маҳаллий бинолари билан чегарадош. Қурилиш майдони ҳам юқори даражада бўлиб, маҳаллий бозор билан чегарадош. Йўлнинг жанубий қисмини маҳаллий бозоргача боғлайдиган пиёдалар учун йўллари мавжуд, бозордан Маданият Маркази биносигача махсус пиёдалар учун йўл яратилади.

Фойдаланилган материал ва технологиялар: Пишиқ ғишт, лой-сомон сувоғи, бетон, оҳак қоришмалари, ёғоч, шиша, сопол