Умумий мукофот фонди
119 000 000 UZS

7та тоифа
21та ютуқли ўрин

Танловда қатнашиш бепул

Талабномани 20-майгача юборинг

Мукофот
Ўзбекистон Республикаси
ва хорижий мамлакатларда
яшовчи Ўзбекистон
фуқаролари орасидаги
интерьер дизайнерлар
ва меъморларнинг ноёб
асарларини баҳолашга йўналтирилган.

Номзод

Retail Arena Markaz дўкони

Тавсиф

Лойиҳа

Функционал дастур: Гаджетлар ва аксессуарлар дўкони

Умумий майдони: 177

Муаллиф архитекторлар / интерьер дизайнерлари жамоаси: Бадиий раҳбар: Заур Мансуров Арт-директор: Ренат Артов Дизайнер: Ибрагим Каримов

Лойиҳалаштириш муддати: 1 ой

Амалга ошириш муддати: 1 йил

Лойиҳа қандай ҳолатларда юзага келди, буюртмачи томонидан қандай вазифалар қўйилди, улар қандай ҳал этилди: смартфонлар, гаджетлар ва аксессуарлар дўконлари тармоғини яратиш ғояси юзага келди. Асосий вазифа ўзига хос ёрқин интерьерни яратиш ва фирманинг бош логотипига асосланган ҳолда товарни саводли тақдим этишдан иборат бўлди. Дўконни қуйидаги зоналарга ажратиш таклифи берилди: савдо зали, техникани синовдан ўтказиш зонаси, ди-джей учун жой, коворкинг зонаси, ресепшн ва ходимлар хонаси. Компаниямиз томонидан мебель деталлари, товарларни ишлатиш ва намойиш этиш усуллари, ёритиш тизими атрофлича ўйлаб чиқилди, якка тартибда шифт инсталляцияси ишлаб чиқилди. Arena Markaz графика дизайнерлари томонидан ишлаб чиқилган графика учун жой топилди.

Объект контексти (табиий муҳит ёки шаҳарда / қишлоқда қурилиш тавсифи, участка катталиги, нималарга чегарадошлиги): Дўкон Compass СКМда жойлашиб, нотўғри овал шаклга эга. Шу муносабат билан дўконнинг барча деворлари ёй шаклида.

Фойдаланилган материал ва технологиялар: Металл, фанера, рангли ёруғлик диодли тасма, ғишт тусидаги плитка