Умумий мукофот фонди
119 000 000 UZS

7та тоифа
21та ютуқли ўрин

Танловда қатнашиш бепул

Талабномани 20-майгача юборинг

Мукофот
Ўзбекистон Республикаси
ва хорижий мамлакатларда
яшовчи Ўзбекистон
фуқаролари орасидаги
интерьер дизайнерлар
ва меъморларнинг ноёб
асарларини баҳолашга йўналтирилган.

Номзод

"OASIS” бизнес-маркази

Тавсиф

Иморат

Функционал дастур: Лойиҳанинг функционал вазифаси унинг ўзига хос хусусияти ҳисобланиб, у ўзида офис майдонлари ижарага бериладиган офис маркази ва маиший хизмат кўрсатиш марказини мужассам этади.

Манзил: Тошкент шаҳри, Мирзо-Улуғбек тумани, Кичик халқа йўли кўчаси

Умумий майдони: 9696 м2

Қаватлар сони: 5 қаватли

Участка майдони: 0,4 гектар

Муаллиф архитекторлар / интерьер дизайнерлари жамоаси: ЛБА (лойиҳанинг бош архитектори) - Ғозиева Дилноза Аҳмаджоновна; Архитектор - Қосимова Гулноза Нуруллаевна; Архитектор - Худойбердиев Учқун Абдумурадович

Буюртмачи: Жисмоний шахс - Савинков Ю. Н.

Лойиҳалаштириш муддати: 6 ой

Амалга ошириш муддати: 50 йил

Лойиҳа қандай ҳолатларда юзага келди, буюртмачи томонидан қандай вазифалар қўйилди, улар қандай ҳал этилди: Подвал қаватга, фойдаланиладиган том ва қисман нишабли томга эга 5 қаватли бино. Ҳажмий-режалаштириш композициясига кўра бино кўп функционалли бўлиб, подвал қаватида машиналар учун тураргох, шунингдек техник хоналар ва товарларни сақлаш учун омборлар жойлашган. Товарларни савдо залларига ташиш қулайлиги учун юк лифти назарда тутилган, шунингдек автомобиллар тураргоҳидан юқоридаги қаватларга чиқиш учун учта йўловчи ташиш лифтлари лойиҳалаштирилган. Бино ёнғинга бардошлиликнинг II даражаси талабларига жавоб беради ва Ф 3.1. функционал ёнғин хавфи синфига киради.

Объект контексти (табиий муҳит ёки шаҳарда / қишлоқда қурилиш тавсифи, участка катталиги, нималарга чегарадошлиги): Бино мураккаб режали бино ҳисобланиб, ўқ габаритлари ўлчами 73000 мм x 30000 мм ни ташкил этади.

Фойдаланилган материал ва технологиялар: Фасадларни ташқи безашда қуйидаги материаллардан фойдаланилган: деворлар - “Травертин” табиий тош қопламаси, цоколи - тўқ кул ранг италогранит қопламаси. Ички безашда технологик талабларга мувофиқ, замонавий безаш материаллари назарда тутилган. Хоналар ва полларни безаш ҳар бир хона учун технологик талабларга мувофиқ бажарилади.