Умумий мукофот фонди
119 000 000 UZS

7та тоифа
21та ютуқли ўрин

Танловда қатнашиш бепул

Талабномани 20-майгача юборинг

Мукофот
Ўзбекистон Республикаси
ва хорижий мамлакатларда
яшовчи Ўзбекистон
фуқаролари орасидаги
интерьер дизайнерлар
ва меъморларнинг ноёб
асарларини баҳолашга йўналтирилган.

Номзод

Тошкент шаҳрида бизнес-маркази

Тавсиф

Лойиҳа

Функционал дастур: Офислар, савдо, умумий овқатланиш

Манзил: Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Қоратош кўчаси, 7

Умумий майдони: 1891 м2

Қаватлар сони: 7

Участка майдони: 600

Муаллиф архитекторлар / интерьер дизайнерлари жамоаси: ЛБА Рустам Рахматов Архитекторлар: Шахзод Мийзомов, Шамсиддин Ганиев.

Буюртмачи: Жисмоний шахс Х.А.Маннонов

Лойиҳалаштириш муддати: 2019

Амалга ошириш муддати: 2021

Лойиҳа қандай ҳолатларда юзага келди, буюртмачи томонидан қандай вазифалар қўйилди, улар қандай ҳал этилди: Буюртмачи томонидан бино лойиҳасини эски шаҳарнинг савдо марказлари жойлашган сершовқин ва шу билан бирга аҳоли яшайдиган кичик туманига туташадиган қисмида бажариш вазифаси қўйилди. Шаҳарсозлик таҳлилига кўра, лойиҳалаштирувчилар томонидан мазкур участкада маъмурий бино барпо этиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Ушбу бино кичик туманда шовқин тарқатмайди, кечқурун офис биноси фаолият кўрсатмайди ва атрофдагиларга зарар келтирмайди. Тошкент шаҳрининг жадал ривожланиб бориши муносабати билан бизнес-марказларга бўлган талаб ортиб бормоқда.

Объект контексти (табиий муҳит ёки шаҳарда / қишлоқда қурилиш тавсифи, участка катталиги, нималарга чегарадошлиги): Қурилиш участкаси катта эмас. Шарқий томондан 9 қаватли панель уй билан чегарадош, шимолий, жанубий ва ғарбий томонидан квартал йўллари билан ўралган. Жануби-шарқий томонида Корзинка.уз СМ жойлашган. Участка бош йўлдан 25 метр масофада жойлашган.