Умумий мукофот фонди
119 000 000 UZS

7та тоифа
21та ютуқли ўрин

Танловда қатнашиш бепул

Талабномани 20-майгача юборинг

Мукофот
Ўзбекистон Республикаси
ва хорижий мамлакатларда
яшовчи Ўзбекистон
фуқаролари орасидаги
интерьер дизайнерлар
ва меъморларнинг ноёб
асарларини баҳолашга йўналтирилган.

Номзод

“INTERNATIONAL ENGLISH SCHOOL” замонавий хусусий мактаб қурилиши

Тавсиф

Лойиҳа

Функционал дастур: Умумий таълим муассасаси

Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Сағбон 30-берк кўчаси, 79 уй

Умумий майдони: 2640 м2

Қаватлар сони: 3

Участка майдони: 7800 м2

Муаллиф архитекторлар / интерьер дизайнерлари жамоаси: “SPECIAL PROJECT” МЧЖ мутахассислари

Буюртмачи: “SOXTIL-SHIX” ХК

Муҳандислар, қурувчилар, маслаҳатчилар: “SPECIAL PROJECT” МЧЖ мутахассислари

Лойиҳалаштириш муддати: 2019 йилнинг куз мавсумигача

Амалга ошириш муддати: 2020 йил

Лойиҳа қандай ҳолатларда юзага келди, буюртмачи томонидан қандай вазифалар қўйилди, улар қандай ҳал этилди: Бизга шаҳарсозлик нормалари ҳамда умумий таълим муассасаларини лойиҳалаштириш нормалари доирасида барча параметрлари бўйича замонавий мактабни лойиҳалаштириш вазифаси қўйилди.

Объект контексти (табиий муҳит ёки шаҳарда / қишлоқда қурилиш тавсифи, участка катталиги, нималарга чегарадошлиги): Участка эски шаҳарнинг аҳоли яшаш мавзесида, якка тартибда уй-жой қурилиши участкалари орасида жойлашган. Бу жойда илгари саноат корхонаси бўлган.

Фойдаланилган материал ва технологиялар: Қалинлиги 300 мм бўлган газ-бетон блокли, каркасли бино. Изовер иситиш тизими. Том асосан ясси бўлиб, рулонли тўшамага эга. Фасадни безаш гранитдан бажарилган. Ойна ромлари юқори энергия самарадорлигига эга ПВХдан ўрнатилган. Витражлар алюминий профилидан бажарилган.